Роналдунинг собиқ устози «оқ бўрилар» мураббийига айланиши мумкин
Португалиялик мутахассис Пауло Бенто Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин. «Халқ сўзи» манбасининг хабар беришича, мураббий яқин кунларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан юзма-юз кўришади, айни пайтда музокаралар якуний босқичда.
Пауло Бенто 1969 йилнинг 20 июнь санасида Лиссабон шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Португалиянинг «Спортинг», Бразилиянинг «Крузейро» ва Грециянинг «Олимпиакос» клубларини бошқарган.
Унинг миллий терма жамоалардаги тажрибаси ҳам катта. Пауло 2010–2014 йилларда Криштиану Роналду ўйнайдиган Португалия терма жамоасига мураббийлик қилган. Жанубий Корея терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Мутахассиснинг сўнгги иш жойи Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бўлган.
Маълумот учун, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тимур Кападзе билан имзолаган шартномаси шу йилнинг кузида ўз якунига етади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг