Роналду фаолиятидаги 945-голини урди
Кеча, 20 сентябрь куни Саудия Арабистони Профессионал лигаси мусобақасининг 3-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Ал-Наср» клуби ўз майдонида «Ал-Рийод» жамоасини қабул қилди.
Учрашув 5:1 ҳисобига мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда «Ал-Наср» клуби томонидан киритилган голларга Криштиану Роналду (2 та), Жоау Феликс (2 та) ва Кингсли Коман муаллифлик қилди.
«Ал-Рийод»нинг ягона жавоб голи эса жамоанинг сенегаллик ҳужумчиси Мамаду Силла ҳисобига ёзилди.
Учрашувдан сўнг, «Sofascore» портали «Ал-Наср» футболчилари Коман ва Феликснинг ҳаракатларини 10 баллга баҳолади. Криштиану Роналдуга эса 8,5 баҳо қўйилди.
Маълумот учун, «Ал-Наср» айни пайтда 9 очко билан чемпионат жадвалида етакчи бўлиб турибди. Жамоа ўзи билан тенг очко тўплаган «Ал-Иттиҳод» клубидан тўплар нисбатига кўра, олдинда бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг