Республика бўйлаб айрим банкоматлар олиб ташланади
Ўзбекистон бўйлаб ҳудудларда ноқонуний ўрнатилган банкоматларни демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги директори ўринбосари Мирсаид Мирмақсудов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, банкоматларни ноқонуний жойлаштиришга қарши назорат ишлари олиб борилмоқда. Жараён Марказий банк билан ҳамкорликда мунтазам давом этади.
Мутасадди ҳозирда унда қанча ноқонуний ўрнатилган банкомат демонтаж қилингани бўйича аниқ маълумотлар йўқлигини таъкидлаб, бу тўғрида Марказий банк ёки тижорат банклари хабар бериши мумкинлигини айтган.
Таъкидлаш жоиз, 2024 йил давомида 66 109 та ер билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатлари қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг