Республика бўйича метан «заправка»ларга табиий газ белгиланган талабга асосан етказиб берилмоқда — Энергетика вазирлиги
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Наманганда жойлашган метан «заправка»даги ҳолат бўйича шуни таъкидлаш керакки, Наманган вилоятидаги барча метан «заправка»ларга уларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилган.
Видеода тарқалган ҳолатдаги «заправка» эса берилган ойлик лимитни ишлатиб бўлган. Бугун соат 00:00 дан янги ой бошланади ва мазкур «заправка»га газ етказиб бериш йўлга қўйилади.
Шунингдек, метан «заправка»ларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ. Агар заправкаларда газ нархининг асоссиз оширилиши ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 рақамли «Ишонч телефони» (https://antimon.gov.uz/)га қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг