Реклама қонунчилигини бузган бир нечта банкка нисбатан иш қўзғатилди
Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан бир нечта банклар ҳамда микромолия ташкилотларига нисбатан иш очилди. Бу ҳақида «Рақобат қўмитаси» хабар қилди.
Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқларда) жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бормоқда.
Маълум қилинишича, ўтказилган мониторинглар давомида «Реклама тўғрисида»ги ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлар талаблари бузилиши аломатлари билан «HAYOT BANK» АЖ, «YANGI BANK» АЖ, «Aloqa Bank» АТ, «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ, «O‘zsanoatqurilishbank» ATБ (SQB), «BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI» АТБ банклари ва «СASH U mikromoliya tashkiloti» МЧЖга нисбатан Қўмита Махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилган.
Қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг