«Реал Мадрид» Винисиусни ПСЖ футболчисига алмаштирмоқчи
«Реал Мадрид» ўз футболчиси Винисиус Жуниорни ПСЖ ҳужумчиси Дезире Дуэ билан алмаштирмоқчи. Бу ҳақда Испаниянинг «Don Balon» нашри хабар берди.
Манбада ёзилишича, бу қарорни «қироллик клуби» раҳбари Флорентино Перес қабул қилган. Ўз навбатида бош мураббий Хаби Алонсо ҳам, Винисиус Жуниор ҳам бу келишувга қарши эмас. Ҳатто, ПСЖ клуби бош мураббийи Луис Энрике ҳам бу алмашувга рози.
Аммо, Париж клуби раҳбари Носир Ал-Хелайфи Дуени Винисиусга шунчаки алмаштиришга рози бўлмаяпти. У ушбу трансфер орқали қўшимча 50–70 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Маълумот учун, «Реал Мадрид»га Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинланганидан бери у ва Винисиус ўртасида маълум бир муаммолар юзага келган. Бу ҳолат «Эль Класико» учрашувида ўзининг энг юқори нуқтасига чиқди. Футболчи майдонни тарк эта туриб, «Реал Мадрид»дан кетиш истагини очиқ баён этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг