«Реал Мадрид» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи
«Реал Мадрид» ПСЖ футболчиси Дезире Дуэни трансфер қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда «El Nacional» нашри хабар берди.
Манбага кўра, Дуэ Луис Энрике жамоасида ўз ўрнидан норози ва Парижни Мадридга алмаштиришга тайёр. «Реал» франциялик футболчига Париж жамоасида олганидан кўра кўпроқ ўйин вақтини кафолатлашга тайёр.
Қўшимча маълумотларга кўра, ушбу трансфер Мадрид клубига 100 миллион еврога тушиши мумкин ва ўз навбатида «Реал» ҳам бунга қарши эмас.
Маълумот учун, Дуэ ўтган мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида «Golden Boy» мукофотини қўлга киритган. Жорий мавсумда эса футболчи ПСЖ сафида ҳозирча 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг