“Реал Мадрид” йирик ғалабага эришди

12:23 15 Март 2026 Спорт
312 0

Кеча, 14 март куни Испания Ла Лигасининг 28-тури доирасидан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Реал Мадрид” жамоаси ўз майдонида “Элче” билан куч синашди.

Учрашув 4:1 ҳисобида “қироллик клуби”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 39-дақиқада Антонио Рюдигер томонидан очилди. Биринчи бўлим якунида Федерико Вальверде ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида Дин Хёйсен “Реал Мадрид”нинг учинчи голини киритди. Маълумот учун, бу Хёйсеннинг жамоадаги иккинчи голи ҳисобланади. Қизиғи, футболчи “қироллик клуби”даги биринчи голини ҳам “Элче” клуби дарвозасига киритган эди.

85-дақиқада “қаймоқранглилар”нинг ёш футболчиси Мануэль Анхель Моран ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. 89-дақиқада эса Арда Гюлер ўйиндаги сўнгги голни киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер