«Реал Мадрид» ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Кеча, 24 январь куни Испания Ла Лигасининг 21-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасида ўрин олган учрашувда «Реал Мадрид» клуби «Вильярреал» жамоаси меҳмони бўлди.
Учрашув 2:0 ҳисобида «қироллик клуби»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга 47 ва 90+4-дақиқаларда Килиан Мбаппе муаллифлик қилди.
«Sofascore» портали ўйиндан сўнг «қаймоқранглилар» етакчиси Килиан Мбаппени «ўйин қаҳрамони» деб топди. Унинг ҳаракатлари портал томонидан 8,5 баллга баҳоланди.
Ушбу ғалаба эвазига «Реал Мадрид» клуби вақтинчалик Ла Лига турнир жадвалида етакчига айланиб олди.
Маълумот учун, жамоа кейинги ўйинини 29 январь куни Европа чемпионлар лигаси доирасида «Бенфика» клубига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг