«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Германияда давом эттиради

16:49 26 Август 2025 Спорт
177 0

«Реал Мадрид»нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес «Байер» жамоаси аъзосига айланади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

2015 йилдан бери «Реал Мадрид»нинг асосий жамоасида ўйнаб келган Лукас, ўтган мавсум якунида «қироллик клуби» билан хайрлашганди. Унинг янги жамоасидаги йиллик маоши тахминан 4 миллион евро атрофида бўлиши айтилмоқда.

Маълумот учун, 10 йил мобайнида «Реал Мадрид» сафида ўйнаган Лукас Васкес «қаймоқранглилар» сафида 402 та ўйинда майдонга тушиб, жами 38 та гол урди ва 73 та голли узатма амалга оширди. Жамоа билан биргаликда 5 марта УЕФА Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди. 4 марта Испания Ла Лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?