«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Францияда давом эттиришга яқин
«Реал Мадрид» жамоасининг бразилиялик футболчиси Эндрик фаолиятини Франциянинг «Лион» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Onefootball» портали хабар берди.
Унда ёзилишича, «Реал Мадрид» клуби Эндрикни «Лион» жамоасига ижарага бермоқчи. Бош мураббий ҳам, футболчи ҳам ушбу трансферга қарши эмас.
Манба хабарига кўра, Мадрид клуби ушбу трансфердан 800 минг евро ишлаб олиши мумкин. Шунингдек, «Лион» клуби уни ижара муддати давомида 25 тадан кам ўйинда майдонга туширса, жарима тўлаши ҳам белгиланган.
Шунингдек, «Реал Мадрид» агар футболчи 31 январга қадар жароҳат олса, уни қайтариб олиш шартини ҳам илгари сурмоқда. Бироқ, француз клуби ушбу муддатни 15 январгача қисқартирмоқчи.
Маълумот учун, Эндрик 2024 йилнинг ёзида «Реал Мадрид» клубига кўчиб ўтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг