Ravon яна Россияга қайтди. Нархлар қандай?
Ravon русумидаги автомобилларни Россияга етказиб берувчи расмий дистрибьютер – “UzAuto Motors СНГ” ушбу мамлакатга UzAuto Motors(собиқ GM Uzbekistan) маҳсулотларини етказиб бериш янгиланганини маълум қилди.
Ҳозирда Россия бозорида учта модель - Ravon R4, Ravon R2 ва Ravon Nexia R3ʼни харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил май ойида нарх сиёсати қайта кўриб чиқилиши муносабати билан РФга Ravon етказиб бериш тўхтатилган эди. Бу утилизацион йиғиш ставкалари оширилиши, шунингдек, янги моделлар ишлаб чиқариш учун корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини кенг модернизациялаш тадбирлари билан изоҳланган эди.
Бугунги кунда Ravon Россия бозоридаги энг қулай ва арзон енгил автомобиллар сегментида етакчи бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Моделларнинг нархлари:
– Ravon R2 646 000 рублдан (9,7 минг доллар);
– Ravon R3 Nexia – 670 000 рублдан (10,1 минг доллар);
– Ravon R4 –678 000 рублдан (10,2 минг доллар).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг