Расул Кушербаев: Кимнинг қанча солиқ тўлаётгани энди сир эмас
Олий Мажлиснинг собиқ депутати, ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони Давлат бюджети бошқармаси сектори мудири Абдурашид Абдуқодировнинг маълум қилишича, солиқ сири ҳисобланмайдиган маълумотлар шу жумладан, кимнинг қанча солиқ тўлаётганлигини ҳамма учун очиқ ҳолда жойлаштириб бориш йўлга қўйилибди.
Маълумот учун янги таҳрирда қабул қилинган Солиқ кодекси билан 8 хил маълумотлар:
- ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар;
- солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги маълумотлар;
- солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;
- солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;
- тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;
- юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;
- ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;
- молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар солиқ сири ҳисобланмаслиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида солиқ тўловчилар ва уларнинг тўлаган солиқлари ҳақидаги маълумотлар жойлаштириб борилмоқда.
Мисол учун, Сизни, бирор бир корхона ёки тадбиркорлик субъекти ҳақидаги маълумот: масалан таъсисчилар кимлиги, тўлаётган солиқ миқдори, солиқ қарзи кабилар қизиқтирса, юқорида келтирилган ҳавола орқали керакли маълумотларни кўриш мумкин.
Бундай маълумотларни ҳудудлар ёки туман ҳамда шаҳарлар кесимида ҳам олиш мумкин экан.
Билишимча, кимнинг қанча солиқ тўлаётганлигини очиқ кузатиб бориш коррупция ва монополия каби ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда ривожланишга тўсиқ бўлиб турган иллатларни йўқ қилишда катта аҳамиятга эга.
Шахсан мен учун истеъмолчи истагига қарши бўлса ҳам бозорда устунликни сақлаб қолиб, импорт учун турли чекловлар қўйдириб, маҳсулотини «хоҳласанг шу, бўлмаса катта кўча», деб сотадиган ёки хизмат кўрсатадиган монопол ташкилотларнинг қанча солиқ тўлаётганлиги қизиқ. Улар қанча солиқ тўлаяпти эканки, уларнинг бундай «инжиқликлари»га чидаб келсак. Кейин «яширин иқтисодиёт»нинг «гуллаши»га хизмат қилаётганларни ҳам аниқ билиб олса бўлади.
Айтганча, яқинда «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасида «мажбурий декларация»га ўтиш масаласи кўп муҳокама қилинганди.
Юқоридаги ўзгаришни бу йўл сари яна битта ташланган қадам, деса бўлади.
Расул Кушербаев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг