Расмий хабар: Умра визаси вақтинча тўхтатилди

11:44 27 Февраль 2020 Жамият
1380 0

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан, дунёнинг барча мамлакатлари учун “Умра” визасини тақдим этишни вақтинча тўхтатди.

Ушбу чора коронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда.

Саудия ҳукуматининг ушбу масала бўйича расмий қарори ва баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?