Расман! “Реал Мадрид” футболчиси Эндрик фаолиятини Францияда давом эттиради
“Реал Мадрид“ жамоаси ҳужумчиси Эндрик фаолиятини Франциянинг “Лион” клубида давом эттиради. Бу ҳақида француз клуби ўз саҳифасида маълумот берди.
Қайд этилишича “қироллик клуби” футболчини 2026 йилнинг июнь ойига қадар ижарага берган. Футболчининг кейинги тақдири айнан шу муддатдан сўнг, маълум бўлади.
Маълумот учун, Эндрикни трансферига “Лион” жамоасидан ташқари Франциянинг “Марсел”, Германиянинг “Штутгарт” ва Туркиянинг “Фенербаҳче” клубларидан ҳам қизиқишлар бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2006 йилда туғилган ушбу футболчи “Реал Мадрид” жамоасига 2024 йилнинг ёзида кўчиб ўтган эди. Ўтган вақт мобайнида бразилиялик футболчи “қаймоқранглилар” сафида 40 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг