Қуёшдан қуш тасвирига ўхшаш объект ажралиб чиқди

11:37 03 Февраль 2026 Илм-фан
368 0

Қуёш тасвирларида қушга ўхшаш шаклга эга бўлган сирли объект қайд этилди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти (ИКИ РАН) ҳузуридаги Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

Мазкур сурат 2 февраль куни соат 18:12 да (Москва вақти билан) LASCO телескопи орқали олинган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, плазмали из қолдирган ноаниқ тузилмалар акс этган бундай тасвирлар жуда кам учрайди ва илмий жиҳатдан алоҳида қизиқиш уйғотади.

Шунга ўхшаш тасвир илк бор 2025 йил май ойида эълон қилинган эди. Ўшанда ҳам Қуёш устида қушга ўхшаш, ўлчами Ер сайёрасидан ўн баравардан зиёд бўлган номаълум оптик объект пайдо бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер