Қувасойдаги иссиқхонада Нидерландия помидор нави парваришланмоқда
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қувасой шаҳрининг «Пакана» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қаровсиз ерда ташкил этилган 2 гектарли иссиқхонада Жанубий Корея тажрибаси асосида гидропоника усулида помидор етиштирилмоқда.
Замонавий мезонлар бўйича барпо этилган иссиқхонада энергия тежамкор жиҳозлар, иситиш ва совитиш тизими ўрнатилиб, томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган. Натижада йилига икки-уч маротаба ҳосил олиниб, экспортга йўналтирилади.

— «Ҳамза экспорт арт текстиль» масъулияти чекланган жамияти қошидаги ушбу иссиқхонада 14 та доимий иш ўрни яратилган, — дейди иш бошқарувчи Баҳромжон Акрамов. — Шунингдек, кунига 10 нафар маҳаллий ёшлар мавсумий ишларга жалб этилади. Фаолият кўламини кенгайтириш мақсадида вилоятдаги ихтисослашган илмий-амалий марказлар олимлари билан ҳамкорликда ишлаймиз.
Айни кунларда Нидерландиядан келтирилган серҳосил, узоқ муддат сифатли ҳосил олиш имконини берувчи помидор пишди ва пешма-пеш йиғиб олинаётган ҳосил хориж бозорларига жўнатиляпти.

Баҳорги мавсумда иссиқхонадан 70 тоннадан зиёд ҳосил олиш ва қўшни республикалар, Россияга экспорт қилиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг