Қурилишга оид талаблар соддалаштирилмоқда

12:16 06 Январь 2022 Жамият
943 0

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Мазкур лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:

— шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бирлаштириш йўли билан тизимлаштириш, бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш;

— қурилиш объектининг якуний ҳолатига бўлган талабларни белгилаб берувчи қурилишни нормалашнинг параметрик усулини қўллаш;

— жисмоний ва юридик шахсларга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида хорижий норматив ҳужжатларини белгиланган шартлар асосида қўллашга рухсат бериш;

— қурилиш соҳасида нархларни шакллантиришда асос бўлувчи смета қоидаларини смета нормативлари шаклида тасдиқлаш ва очиқликни таъминлаш;

— қурилиш соҳасидаги ўзини ўзи бошқарувчи нотижорат ташкилотларга аъзо бўлиш тартибини жорий этиш орқали архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини бекор қилиш;

— қурилиш соҳасидаги якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бекор қилиш;

— хусусий сектордаги юридик шахсларга қурилиш-монтаж ишларида қурилиш назоратини амалга ошириш ҳуқуқини бериш;

— техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасига тизимли равишда жойлаштирилишини таъминлаш;

— сунъий йўлдош ва бошқа учувчисиз учиш аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш ва йўлдошли алоқа космик аппаратларини қўллаш орқали қурилишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш;

— инновацион жараёнларини, янги турдаги материаллар ва маҳсулотларни синовдан ўтказишга мўлжалланган «Триал поол» – синов майдонини ташкил этиш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?