Қуйи Бешкентда тиббиёт бирлашмасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қарши туманининг Қуйи Бешкент маҳалласида Қарши тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси Қуйи Бешкент филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят, туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла аҳли ҳамда кенг вакиллари иштирок этди.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилда Қуйи Бешкент маҳалласи «Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла» дастурига киритилиб, шу асосда ҳудудда кенг қамровли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
— Хусусан, Дастур доирасида маҳалламиздаги таъмирталаб аҳволга келиб қолган 4 километр йўлга асфальт қоплама, 2 километр йўлга шағал тўшалиб, бир километрдан ошиқ узунликда пиёдалар йўлакчалари қурилди, — дейди маҳалла раиси Адҳам Шодмонов. — Шунингдек, эски симёғочлар бетон устунларга алмаштирилиб, қўшимча трансформаторлар ўрнатилди, ҳаво кабеллари янгиланди. Натижада аҳолининг бу борадаги муаммолари тўлиқ бартараф этилди.
Эътиборлиси, маҳалладаги бу ўзгаришлардан руҳланган одамларнинг ўзи ташаббус кўрсатиб, маҳалладаги тиббиёт муассасасини ҳашар йўли билан таъмирлашга киришди. Бу ерда амалга оширилган қурилиш ишлари натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган бино мутлақо замонавий қиёфа касб этиб, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча зарур шарт-шароитларга эга бўлди.
Шу боисдан ҳам янги тиббиёт муассасасининг фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳли учун ҳақиқий байрамга айланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг