Қўштепа туманидаги ғаллазорларнинг ҳар гектаридан 100 центнер ҳосил олинмоқда

19:02 11 Июнь 2024 Жамият
336 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Айни пайтда Қўштепа туманида 7 минг 900 гектар майдонда парваришланган буғдой ҳосили йиғиб олинмоқда. Бунга 24 та ўрим-йиғим гуруҳи ташкил этилиб, 24 та юқори унумли дон комбайнлари жалб этилган.

Халқимиз дастурхони мўл-кўлчилиги учун тумандаги ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан барча агротехник тадбирлар ўз муддатида амалга оширилди. Ғалла майдонларида уч маротаба азотли ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш ишлари бажарилди. Ғаллачиликда инновацион ёндашувлар туфайли йилдан йилга ҳосилдорлик салмоғи ортиб бормоқда.

— Шу кунларда қарийб 60 гектар ерда парваришланган «Аср» навли ғалла юқори унумли комбайнда йиғиштириб олиниб, ҳар гектар ердан олинаётган ҳосилдорлик ўртача 100 центнерни ташкил этмоқда, — дейди «Ҳамидуллаев Ризқитилло» фермер хўжалиги раҳбари Сайфулло Умаров. — Хўжалигимиз аъзолари билан 51 гектар ғалла майдонида жорий йилдан томчилатиб суғориш усули йўлга қўйилгани ҳам мўл ҳосил етиштиришда муҳим замин бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?