Анвар қори Турсунов бугун тонгда вафот этди
Анвар қори Турсунов бугун, 13 июнь куни тонгда вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати «Халқ сўзи Online»га маълум қилди.
Анвар қори 5 апрель куни микроинсультни бошдан кечириб, операция қилинганидан бери шифохонада қолаётган эди. 5 май куни унинг комадан чиққани айтилди, бироқ кейинчалик аҳволи барибир оғирлиги маълум қилинган эди.
Анвар қори Турсунов 1981 йил Тошкент давлат университети (ЎзМУ)нинг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1981—1984 йилларда «Ёшлик» журналида муҳаррир вазифасида бошлаган.
Сўнгра Фанлар академияси илмий ходими, Абдулла Қаҳҳор уй-музейи илмий ходими, Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррир лавозимларида фаолият кўрсатган.
Диний соҳадаги фаолиятини 1994—1999 йилларда Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги «Янгиобод» масжиди имом-хатиби сифатида бошлаган. 1999 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ва «Хожа Аҳрор Валий» масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган. 2015 йилдан «Минор» масжиди бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг