Қорақалпоғистонда Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази барпо этилади
«Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–332-сон, 03.11.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур қарорга кўра, Хўжайли туманида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази ташкил этилади.
Марказ ҳудудида IT университет, стартаплар технопарки ва уларни қўллаб-қувватлаш инновацион гуруҳлари, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, қуриб фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектлари Инвестор томонидан тегишли давлат органлари тасарруфига беғараз ўтказиб берилади.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекцияси ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг