Қорақалпоғистонда психофаол дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Мўйноқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ж.Б. фуқаро А.Р.га 140 та капсуладаги «Molecule Plus» номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,4 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Унинг ёнидан сотиш мақсадида олиб келинган 6 турдаги жами 886 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Ж.И.нинг бошқарувидаги «Matiz» русумли автомашинаси тўхтатилиб, ундан 10 дона оқ-қизил рангли капсуладаги дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Шундан сўнг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида давом этган тадбирда Ж.И.га 900 минг сўм эвазига дори воситаларини етказиб берган фуқаро М.М.дан 10 дона оқ-қизил рангли капсула кўринишдаги ҳамда «Karbaleks» номли 5 дона дори воситаси ва 900 минг сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг