«Қўқон» эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш бўйича Президент қарори имзоланди

15:26 10 Июль 2024 Сиёсат
383 0

Фото: Президент Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Қўқон» эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Фарғона вилоятида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш мақсадида, Қувасой шаҳри ҳокимлиги захирасидаги жами 210,4 гектар ер участкалари ҳисобига «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси («Қўқон» ЭИЗ) ҳудуди кенгайтирилади.

Қайд этилишича, «Қўқон» ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудининг бош режаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Бунда «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси унитар корхонаси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгиланади. Бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти тендер (танлов) савдолари натижасига кўра аниқланади.

Шунингдек, 2026 йил охиригача «Қўқон» ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудида камида 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиши, 11,7 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши, йилига 965 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариши, шундан 313,6 миллион долларини экспортга йўналтириш бўйича қувватлар ишга туширилиши таъминланади.

Аввалроқ Президент бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича тақдимот билан танишганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер