Қонунчиликка интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва давлат харидлари билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

12:12 19 Декабрь 2025 Сиёсат
231 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Олий Мажлис Сенатининг 12-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сўнгги йилларда давлат органларининг масъулиятини ошириш, ихчам бошқарув тизимини шакллантириш, давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини таъминлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштириш зарурати юзага келаётганлигига алоҳида урғу берилди. Бунда давлат органлари ва ташкилотларининг масъулиятини ошириш, интеллектуал мулк объектларининг ҳамда уларнинг товар белгисига бўлган ҳуқуқларининг муҳофазасини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Жумладан, охирги уч йилда Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказишга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Хусусан, 2023 йилда 3 155 та гувоҳнома берилган бўлса, ушбу кўрсаткич жорий йилнинг ўтган даврида 4 484 тага етган.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Шуларни инобатга олиб, “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган қўшимчага асосан товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши ҳуқуқ эгаси бўлган юридик шахс тугатилганда, ҳуқуқ эгаси бўлган жисмоний шахс вафот этиб, унинг васиятнома ёки қонун бўйича меросхўрлари мавжуд бўлмаганда манфаатдор шахснинг аризасига биноан суд қарори асосида муддатидан олдин тугатилиши белгиланмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган давлат харидларини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри шартномаларни комплекс экспертизадан ўтказмаган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик ҳам белгиланмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сенаторлар ўз чиқишларида қонунчиликка киритилаётган янги нормалар интеллектуал фаолият натижаларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, улар ҳуқуқни қўллаш амалиётида турлича талқин қилиш ва мураккабликлар юзага келишининг олдини олишга ҳамда давлат харидларини амалга ошириш жараёнида шаффофликни таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлиги қайд этилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни маъқуллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер