Қонунчиликда “ҳарбийлаштирилган соқчилик” тушунчаси “ҳарбийлаштирилган қўриқлаш” тушунчаси билан ўзгартирилмоқда

11:09 28 Октябр 2023 Сиёсат
303 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Сенатнинг қирқ олтинчи ялпи мажлисида “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Мазкур ҳужжат “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, қўриқлаш фаолияти соҳасига тегишли айрим қонун ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида Миллий гвардия томонидан ишлаб чиқилган.

Таъкидланганидек, Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлисида “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланиб, 2022 йил июнь ойида давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган эди.

“Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиққан ҳолда “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунларда ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда акс этган “ҳарбийлаштирилган соқчилик” тушунчаси “ҳарбийлаштирилган қўриқлаш” тушунчаси билан ўзгартирилмоқда.

Сенаторлар муҳокама жараёнида ушбу Қонуннинг қўриқлаш фаолияти соҳасидаги тушунчаларнинг аниқ ва бир хил қўлланилишига хизмат қилишини айтиб ўтдилар.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?