Қонун тарғиботига бағишланди
Фото: "Халқ сўзи"
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мутасаддилари, соҳага тааллуқли бошқа вазирлик ҳамда идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда мудофаа, ҳарбий соҳани замон талаблари даражасида ривожлантириш, унинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташ тизимини такомиллаштириш юзасидан изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Кўрилаётган чора-тадбирлар эса Қуролли Кучлар таркибини сифат жиҳатидан тўлдириш имконини беряпти. Мазкур йўналишларда олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилингани эса айни муддао бўлди.
Тадбирда мазкур Қонун билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича батафсил маълумот берилди.
Матбуот анжуманида Мудофаа вазирлиги вакиллари, шунингдек, Тошкент шаҳар ва вилояти Мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари жавоб қайтарди.
"Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг