Қўмита мажлисида тиббиёт ҳамда фармацевтика соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштиришга оид қонунлар муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 13 февраль куни бўлиб ўтган Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Сенатининг 9-ялпи мажлисида кўриб чиқилган ва рад этилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш, шунингдек тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонунга, жумладан, унинг такомилига етказилган нормаларига эътибор қаратилди.
Ушбу Қонун билан «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ҳамда «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида қўшимча хизматлар ҳисобланадиган тиббий ёрдам турлари белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилган шахслар тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлиши назарда тутилмоқда.
Ушбу Қонун фуқароларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми давлат ҳисобидан кўрсатилишини таъминлашга ҳамда уларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишга хизмат қилади.
Кун тартибидаги иккинчи масала – «Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун бўлиб, у билан ҳужайра технологияси асосидаги биотехнология воситаларининг муомаласи қонунчилик билан тартибга солинмаганлиги сабабли республикамизда ҳужайра терапиясини йўлга қўйишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек маҳсулотларни тиббий буюм ва тиббий техника тоифасига ажратишда аниқ мезонлар мавжуд эмаслиги сабабли тиббий буюмни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида уларнинг таърифларини халқаро талаблар билан мувофиқлаштириш зарурлиги белгилаб қўйилмоқда.
Қонун маҳаллий фармацевтика корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини оширишга, соҳага технологиялар трансферини жорий этишга, соғлиқни сақлаш амалиётида ҳужайра технологияси асосида ишлаб чиқарилган биотехнология воситаларини қўллашга ҳамда тиббий буюмлар импорти ва экспорти ҳажмларини оширишни рағбатлантиради.
Муҳокама якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг