Қўмита мажлисида Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш қонуни муҳокама қилинди
2025 йил 19 ноябрь куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани (Будапешт, 2025 йил 20 май) ратификация қилиш ҳақида» ги Қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Муҳокамада сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари аъзолари, масъул вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқшунослар, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Сенаторлар ўз чиқишларида мазкур Шартноманинг ҳуқуқий аҳамияти, Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашдаги ўрни ва жиноятчиликка қарши курашишдаги самараси ҳақида фикр юритди.
Таъкидланганидек, мазкур ҳужжат давлатлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, жиноят ишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда жиноят содир этган шахсларни ушлаб бериш ва уларни топшириш механизмини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Муҳокама якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг