Қўл меҳнатидан рақамли технологиягача — Фарғона вилоятининг муҳим манзилларидан фоторепортаж

12:33 03 Июнь 2025 Жамият
1008 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Юртимиз тараққиётининг ёрқин манзаралари, халқимизнинг меҳнатсеварлиги ва бой маданий мероси ҳар бир ҳудудда ўз аксини топган. «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари ижодий жамоаси Фарғона вилоятига хизмат сафари давомида ушбу бетакрор гўшанинг турли манзилларида бўлди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Миллий ҳунармандчилик — юрагимиз, тарихимиз ва маданиятимизнинг ажралмас бўлагидир. Фарғонанинг гўзал қишлоқларидан бирида қадимий кулолчилик анъаналарини асраб келаётган, санъатга меҳр қўйган оиланинг фаолияти билан танишдик. Уларнинг қўли билан яратилган ҳар бир буюмда нафақат нафислик, балки руҳ, меҳр ва сабр мужассам.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Фарғона вилоятининг тараққиёт суръатлари айниқса қурилиш соҳасида яққол сезилмоқда. «Янги Қўқон» мавзеси — бу нафақат замонавий архитектура намунаси, балки кенг имкониятлар эшигини очаётган ижтимоий лойиҳадир.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Мингдан зиёд янги қурилаётган хонадонлар субсидия ва ипотека кредити асосида аҳолига таклиф этилмоқда. Оилавий бюджет учун энг катта харажат юкини енгиллатиш учун давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари доирасида қулай имкониятлар яратиб берилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тарих нафаси уфуриб турган муқаддас маскан — Худоёрхон ўрдаси Қўқон хонлигининг сиёсий, маданий ва маънавий маркази бўлган ушбу муаззам сарой бугун ҳам ўз салобати билан кишини ўзига ром этади. Ўрда деворларидаги нозик нақшлар, устунларидаги ўйма санъат ва ҳар бир бурчагидаги тарихий руҳ — буларнинг барчаси боболаримиздан қолган бебаҳо меросдир. Бу ерда юриб, тарих нафақат ўқиладиган, балки юрак билан ҳис этиладиган ҳолатга келади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Фарғона вилояти саноат салоҳияти билан ҳам юртимиз тараққиётида муносиб ўрин эгалламоқда. Бугун вилоятда нафақат маҳаллий, балки хорижий технологияларга асосланган замонавий ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритмоқда. Бу фабрикаларда турли соҳаларга оид маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Айниқса, кийим-кечак саноатининг ривожи алоҳида эътиборга лойиқ. Фарғонадаги тикув-трикотаж фабрикалари замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорга, балки хорижий мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Маҳсулот сифати, дизайни ва экологик талабларга мувофиқлиги туфайли улар халқаро бозорда ҳам ўз ўрнини топмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Техник тараққиёт, инновацияларни жорий этиш, замонавий бошқарув услубларидан фойдаланиш – буларнинг барчаси вилоят саноатининг бугуни ва эртасини барпо этаётган муҳим омиллардир.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Юнус БЎРИЕВ,  Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?