Қирғизистоннинг собиқ президенти барча давлат мукофотларидан маҳрум қилинди
Архив фото
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев барча давлат мукофотларидан маҳрум қилинди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, тегишли ҳужжатни республиканинг амалдаги раҳбари Садир Жапаров имзолаган.
Собиқ президент «Қирғизистон Қаҳрамони», 2-даражали «Манас» ордени, «Данакер» ордени ва «Данг» медалидан маҳрум қилинган. Матбуот хизматининг таъкидлашича, орден ва медаллар кейинчалик республиканинг давлат мукофотлари жамғармасига ўтказилади.
Бош прокуратура суд ижрочилари хизматига Атамбаевнинг давлат мукофотларини кейинчалик давлат мукофотлари жамғармасига ўтказиш учун мусодара қилиш чораларини кўриш топширилди.
Атамбаев 2011 йилдан 2017 йилгача Қирғизистон президенти бўлган, шундан сўнг у расман мамлакат сиёсий ҳаётида фаол иштирок этмаган.
2025 йилнинг 3 июнь куни Бишкекнинг Первомайский туман суди уни 2019 йилда Кой-Тош қишлоғида содир бўлган воқеалар учун айбдор деб топиб, 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилганди.
Атамбаев ўзи эса Гаагадаги Халқаро жиноят суди томонидан айбдор деб топилса, ҳар қандай қамоқ жазосини ўташга тайёрлигини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг