Қирғизистон «Толибон»ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарди

Фото: Яндекс
Қирғизистон Бош прокуратураси мамлакат ҳудудида судлар томонидан фаолияти тақиқланган террорчилик ташкилотларининг рўйхатини эълон қилди, улар орасида «Толибон» йўқ, деб хабар бермоқда «Anadolu» агентлиги.
Қайд этилишича, 20 та ташкилот номи келтирилган ҳужжатга 2006 йилдан бери Қирғизистонда террорчилик ҳаракати сифатида тан олинган — «Толибон» киритилмаган.
Қирғизистон Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раҳбари ўринбосари Азамат Юсуповга кўра, Афғонистонда юз берган сўнгги ўзгаришлар сабаб, «Толибон» рўйхатдан чиқарилган бўлиши мумкин.
«Батафсил маълумот олиш учун суд органларига ва рўйхатни эълон қилган Бош прокуратурага мурожаат қилишингиз лозим», дейди у.
Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раисининг бошқа бир ўринбосарининг қўшимча қилишича, Қозоғистонда ҳам «Толибон» террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда КХШТ давлатлари ҳам ушбу масалани муҳокама қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг