Қимор, қарз, қотиллик...
Қимор ўйини
Истисно тарзда айтиб ўтиш жоизки, ягона мақсади моддият бўлган бу жирканч «машғулотлар», афсуски, жамият учун ҳам катта муаммолар туғдираётир. Ёшлар тарбиясида маънавият, деган тушунчага соя солаётир. Бунинг оқибати эса аянчли.
Фарғона вилоятидаги даҳшатли воқеа ҳам ана шу — «1-xbet” ўйинидан катта миқдорда қарз бўлиб қолган фуқаро томонидан содир этилди. 1992 йилда туғилган Умар Нишонов (исм-шарифлар шартли) аввал судланмаган. Оилали, икки нафар фарзанди бор. Яхшигина ташкилотда иш юритувчи вазифасида ишлаган. Нима бўлдию, интернет тармоғи орқали қимор ўйинлари (ҳа, шундай дейиш ноўрин эмас, бизнингча) ўралашиб қолди.
Даставвал ютди, албатта. Кейин ютқаза бошлади. «Ютқазган курашга тўймас», деганларидай давом этаверди, давом этаверди. Қарз миқдори 100.000.000 сўмдан ошиб кетди. Бундан ташқари, кўчадан, дўсту ёр, танишларидан олган қарзлари бор эди. Табиийки, бундай
Қўшниси Омондан ҳам қарз сўраб турар, лекин вақтида қайтариб берарди. Бу гал у 5000 АҚШ доллари сўраганда Омон бироз ўйланиб қолди. Қурилиш қилаётганини айтиб 2000 АҚШ доллари бериб тура олишини айтди. Умарнинг иши бу билан битмасди. Қўшниси берган 2000 долларни ҳам олдию қандай қилиб вазиятдан чиқиш мумкинлиги ҳақида ўйлади. Айни шу ўйлар, тинимсиз қўнғироқлар унинг тинчлиги, оромини олганди. На куни, на тунида ҳаловати бор эди.
У қўшнисида яна пул борлигини ва пулларни айни қайси хонада туришини ҳам биларди. Миясида «лоп» этиб кўриниш берган бир ёмон ўй унга нажот бўлиб кўринди.
Аслида «ўғирлик»
Кундуз куни уйда эркаклар бўлмаслигини билгани холда Омоннинг келинчаги кўча тозалаб юргани кўрдию мақсадини амалга ошириш истагида орқа эшикдан ҳовлига кириб борди. Пул сўраганида доимо олиб чиқиб бериладиган хона томон юриб аста ичкарига кирди. У ер бу ерга кўз югуртириб ҳали «объект»ни топиб улгурмагандики, залда оёқ товуши эшитилди. Умар яширинмоқчи бўлди, аммо шарпа хона томон яқинлашиб у билан юзлашди.
Уйларида куппа-кундуз куни бегона одамга кўзи тушган аёл қичқириб юборди.
— Бу ерда нима қиляпсиз?!
Аёл шошиб ташқарига отилди. У ҳомиладор, ҳатто ой-куни яқин эди. Орқасидан отилиб чиққан Умар ошхона рахида турган пичоқни олди-ю аёлга ташланди.
— Ўчир, ўчир, деяпман.
Пичоқ бир зумда аёлнинг кўксига қадалди. Кейин яна... яна... охиргиси ҳатто бўйнидан тортилди.
Ерга узала тушган ҳомиладор аёлнинг устидан сакраб ўтган Умар ўзини яна орқа
Ўшанда соат 11.30 лар чамаси эди. Уйига чиқиб ўзини ўнглаб, қўшнисининг уйи олдидаги оломондан юраги ҳовлиққан Умар четроқдаги 1-2 кишига қўшилган бўлди. Маълумот олмоқ бўлди. Аммо эплолмади, воқеа жойида туролмади. Аста юриб орқасига қайтди.
Моҳичеҳра
Инсоният имкониятларни доим ҳам муваффақият, эзгулик, яхшилик йўлида ишлатавермас эканда. Бизга улкан шароитлар манбаи бўлиб кириб келган тараққиёт туҳфаларидан фойдаланишни ўйин, шўхлик,
Буни
Икки инсон ҳаётига, умрига зомин бўлган Умарни ҳам ана шундайлар сирасидан дейиш мумкиндир. Унинг биргина адашиши оқибатида, гарданида яхшиликка ёмонлик,
Эндигина 30 ёшни қаршилаган, айни навқирон даврида ўта оғир жиноятни содир этиб 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Барчамизни оиламиз, маҳалламиз, атрофимиз ва албатта, жамиятимизни бундай қусурлардан, фожиа — жиноятлардан ҳоли қилсин. Тинч-осойишта юртимиз, фаровон турмушимиз, яратилган имкониятлар қадрини билган ҳолда муносиб яшаш қандай яхши.
Акром АРИПОВ,
Олий суд бош консультанти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг