Қибрайда метан «заправка» 5,9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди
Фото: Энергетика вазирлиги
Тошкент вилоятида 5,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган «метан заправка» аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ўзенергоинспекция» Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва ДХХ ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда Қибрай туманида жойлашган «M.S.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси ҳисоблагичнинг торайтирувчи қурилмасини ўрнатиш тартиби ва схемасини ўзгартириб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 5 миллиард 972 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг