Қатар Нетаньяҳунинг айбловларини «беҳуда ва хатарли» деб атади
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг Доҳани террористларга паноҳ берганликда айблаган баёнотларини кескин қоралади.
«Қатар давлати бош вазир Биньямин Нетаньяҳунинг мамлакатимиз ҳудудида ҲАМАС офисини жойлаштириш ҳақида айтган беҳуда ва хавфли сўзларини қатъий тарзда рад этади», — дейилади вазирлик баёнотида.
Доҳа Нетаньяҳунинг айбловларини «Қатарга қилинган қўрқоқона ҳужумни оқлашга уриниш» сифатида баҳолади.
Шу билан бирга, вазирлик ҲАМАС офисини очиш АҚШ ва Исроилнинг ўзи томонидан сўралган воситачилик жараёни доирасида амалга оширилганини эслатди. Ушбу офис бир қатор гаровдагиларни алмашиш ва Ғазога нисбатан тузилган тинчлик келишувларида ҳал қилувчи роль ўйнагани, бу эса халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳолангани қайд этилди.
Қатар расмийлари ўз баёнотида Доҳа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ҳаракат қилиб, Нетаньяҳуни жавобгарликка тортиш ниятида эканини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил бош вазири Қатарни террористларга паноҳ берганликда айблаб, Доҳага зарбалар АҚШнинг 11 сентябрдан кейин Афғонистонда бошлаган ҳарбий амалиёти каби «асосли» эканини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг