Қашқадарёдан сўнг Андижонда ҳам бир нечта туман кадастр бўлими раҳбарлари ишдан олинди

13:19 03 Март 2020 Жамият
1481 0

Яқинда Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев Қашқадарё вилоятида ўтказган йиғилишида 10 нафар раҳбар ва ходимларни эгаллаб турган вазифасидан озод этган эди.

Шундан сўнг қўмита раиси Андижон вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри раҳбар ҳамда ходимлари иштирокидаги йиғилиш ўтказди.

Унда ўз вазифаларига совуққонлик билан қараб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид Фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминламаганликлари, ўзи масъул бўлган ҳудудда етарли даражада ишни ташкил этмаганлиги учун Улуғнор, Жалақудуқ ва Шаҳрихон туманлари кадастр бўлимлари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, ер майдонларидан фойдаланишни назорат қилиш ишлари ва хатловлар якуни бўйича туманда етарли даражада иш ташкил этмаганлиги учун Избоскан, Қўрғонтепа туманлари ҳамда Андижон шаҳар филиал раҳбарларига интизомий жазо берилди.

Йиғилишда қўмита раиси бўш турган ер майдонларини “Аукцион” савдоларига қўйиш Андижон вилоятида “қониқарсиз” ҳолатда эканлиги, вилоятда 6500 гектар атрофида бўш турган ер майдонлари мавжудлигига қарамасдан ноқонуний равишда уй-жойлар ва ижтимоий объектлар қурилиши асосан экин ерларда амалга оширилаётганлиги жиддий танқид қилди.

Энг оғриқли масала коррупция хусусида тўхталиб Коррупцияга қарши курашиш бўйича “Андижон усули”ни ташкил этиш ва Республикада намуна бўлишга чақирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?