Қашқадарёдаги боғча мудираси ва тарбиячилар жанжалига муносабат билдирилди

01:03 08 Ноябрь 2021 Жамият
1345 0

Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячилари бир-бирининг сочини юлиб, судрагани, ҳолат 6 октябрь куни Нишон туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Хабарга кўра, боғча мудираси ва тарбиячилар жанжал кўтариб, бир-бирига куч ишлатган ва турли сўзлар билан ҳақорат қилишган. Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳолат юзасидан дастлабки муносабатини билдирди.

«Nasafnews.uz сайтида эълон қилинган Нишон туманидаги 1-Давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳодиса юзасидан вилоят мактабгача таълим бошқармаси ишчи гуруҳи тузилди ва ҳолат ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади», – дейилади муносабатда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?