Қашқадарёда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қашқадарё вилоятида «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари» мавзусида республика кўргазмали семинари бўлиб ўтди.
Унда республика, вилоят доирасидаги қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, мутахассислар, вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳудудий бўлимлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинар қатнашчилари дастлаб Қарши шаҳридаги «Абу Убайда Ал-Жарроҳ» зиёратгоҳини зиёрат қилишди. Кейинги манзил Косон туманидаги Эсабой маҳалласида бўлиб, бу ерда «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ушбу маҳалла аҳли томорқачиликда эришаётган ютуқлари билан ном қозонган. Айниқса, сабзи етиштиришда уларнинг олдига тушадигани йўқ.
— Бугунги кунда маҳалламиздаги 610 та хонадонда 3975 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда, — дейди маҳалла раиси Нурилла Одиров. — Шу хонадонларнинг умумий ҳисобда 242 гектар томорқа ерлари мавжуд. Барча оилалар томорқасида бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир қаторда, асосан сабзи, шолғом етиштириш билан шуғулланади. Бундан ташқари, бошқа ҳудудлардан ижарага ер олиб, катта майдонларда сабзи етиштирадиган деҳқонларимиз ҳам кўп.

Айтиш жоиз, маҳаллада бошқа ҳеч қаерда муқобили учрамайдиган сабзи ювиш ва қадоқлаш цехи ҳам қурилиб, ишга туширилган. Деҳқонлар томонидан етиштирилган маҳсулот шу ерда ювилиб, қадоқланиб, мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларидаги бозорларга етказиб берилмоқда. Бу фаолият ортидан яхши даромад олинади.
Семинар иштирокчилари маҳалла аҳлининг сабзичиликда эришаётган ютуқлари билан танишди. Шунингдек, уларнинг эътиборига туячилик, чорвачилик, балиқчилик ва қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси ҳам тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг