Қашқадарёда кабеллар учун компаунд ишлаб чиқарила бошланди
Қашқадарё вилоятидаги корхоналарда полиэтилен олиш билан бир қаторда, уни чуқур қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ҳолида ички ва ташқи бозорга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Полиэтилен қувурлар ва уларнинг уловчи қурилмалари, турли ҳажмдаги идиш ва қутилар, томчилаб суғориш тизими деталлари, алюмокомпозит панеллар шулар жумласидандир.
Айни пайтда хитойлик сармоядорлар билан ҳамкорликда полиэтилен кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича яна бир йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 8 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган мазкур лойиҳанинг биринчи босқичи ишга туширилди.
— Дастлабки босқичда кабель маҳсулотлари учун юқори сифатли қобиқ, яъни компаунд ишлаб чиқаришни бошладик, — дейди қўшма корхона раҳбари Жанг Шин Хуа. — Бу лойиҳа ҳар иккала давлатнинг иқтисодиёти учун муҳим ҳисобланади.
Лойиҳанинг иккинчи босқичида йилига 29 минг тонна пероксид хомашёси орқали компаунд, кабель маҳсулоти ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.
Таъкидлаш жоиз, шу вақтга қадар ушбу турдаги маҳсулотлар хорижий давлатлардан импорт қилинмоқда. Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар эса импорт ўрнини босишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг