Қашқадарёда «Cobalt» йўл четида кетаётган пиёдани уриб кетди

Видеодан кадр
Қашқадарё вилояти Китоб туманида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Cobalt» йўл четида кетаётган пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 14 октябрь куни соат 12:00 ларда Китоб тумани Наримон МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятидаги 70В004 (4К273) «Китоб-Паландарақ-Наримон қ.» автомобиль йўлининг 21 километрида юз берган.
«Cobalt» русумли автомобиль ҳайдовчиси машинасини Наримон-Китоб йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўлга чиқиб руль бошқарувини йўқотган ва пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир этган. Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.
Билдирилишича, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг