Қарши шаҳри жамоат транспортларида электрон тўлов йўлга қўйилди
Фото: "Халқ сўзи"
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Қарши шаҳар жамоат транспортларида йўлкирани электрон тарзда тўлаш тизими жорий этилди. Шаҳардаги 15 та йўналишда қатновчи 200 та автобус электрон тўловларни қабул қилиш имконини берувчи махсус мосламалар – валидаторлар билан жиҳозланди.
Эндиликда йўловчилар махсус транспорт картаси ёки “Ҳумо” пластик картаси орқали йўлкира тўловини амалга ошира олади. Бунинг учун картани махсус мосламага теккизиш кифоя.
-Бу янгиликнинг қулайлиги шундаки, ҳар бир автобусда амалга оширилган электрон тўлов суммаси бошқарув марказида кўриниб туради ва мониторинг қилиб борилади, - дейди Қашқадарё вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Нарзулла Намозов.- Айни кунда йўловчиларга махсус транспорт картаси тарқатиш ҳамда картани “загрузка” қилишни янада осонлаштириш бўйича иш олиб боряпмиз.
Шунингдек, шаҳар транспортида қатновчи олий таълим муассасалари талабалари ва кекса йўловчилар учун имтиёзли транспорт карталари жорий этиш ҳам кўзда тутилган.
Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг