Қарши давлат университетида юқори тезликда ишлайдиган Wi-Fi ўрнатилди
Фото: "Халқ сўзи"
Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган Академик инновацион фонди томонидан “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишда янги технологиялар” лойиҳаси доирасида Қарши давлат университетида 110 дона Wi-Fi қурилмаси келтирилиб, монтаж қилиш ишлари бошланди.
Ҳозирга қадар 1200 нафар талабага мўлжалланган ўқув биносида юқори тезликда ишловчи 30 дона Wi-Fi тизими ўрнатилди. Бунда MikroTik ва Ubiquiti Network компанияларининг сўнгги русумдаги тармоқ қурилмаларидан кенг фойдаланилди.
– Ўқув биномизга ўрнатилган Wi-Fi қурилмалари бир вақтнинг ўзида 2000 нафардан ортиқ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш қувватига эга,– дейди Рақамли таълим технологиялари маркази раҳбари Бекзод Очилов. – Айни вақтда университетимизда умумий интернет тезлиги 3 Gb/sek бўлиб, уни 10 Gb/sek тезликка етказиш устида иш олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, келтирилган Wi-Fi қурилмалари ОТМнинг барча бинолари, шу жумладан, ўқув аудиториялари, ахборот-ресурс маркази, талабалар турар-жойларига ўрнатилиб, “радиуси” бутун ҳудудни қамраб олиши кўзда тутилган. Бу, албатта, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларга сифатли ҳамда юқори тезликда ишлайдиган интернетдан тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратади.
Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг