Қарор ижроси муҳокама этилди
Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Б.Тожиев халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутатлари билан учрашди.
Унда Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган бошқа бир қатор масалалар мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда Сенатга келиб тушган фуқаролар мурожаатларини жойида ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Қўмита раиси томонидан депутатларга йигирманчи ялпи мажлисда кўриб чиқилган барча масалалар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Сенат қарори ва Сенат Кенгаши қарорлари ижролари ҳам муҳокама этилди.
Бундан ташқари, сенатор томонидан ёшлар мурожаатлари билан ишлаш ва улар муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этиш бўйича депутатларга тавсиялар берилди.
Шунингдек, Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида Президент Шавкат Мирзиёевнинг келгуси 5 йилликка мўлжалланган муҳим йўналишлар, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси маъно-мазмунига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, экологик вазиятни яхшилаш, бу соҳага хусусий секторни жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар, барча аҳоли масканларида тут, павловния, мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек, тез ўсувчи ва бошқа кўчатларни экиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини ўз вақтида бажариш масаласи кўриб чиқилди.
Ҳудудлардаги «яшил жамоат парклари»нинг камида 60-70 фоизи «яшил ҳудуд» бўлиши ва уларда ҳар хил бино ва иншоотлар қурилишини олдини олиш бўйича шаҳарсозлик нормаларига ўзгартириш киритилиши юзасидан маълумот берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг