Қалин туман Ўзбекистондаги бир нечта аэропорт фаолиятини чеклаб қўйди
Қалин туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши Фарғона, Наманган ва Самарқанд аэропортларида рейсларнинг қўниши ва жўнаб кетишини чеклаб қўйди.
Иркутск – Фарғона йўналиши бўйича SBI-6323 рейсини амалга ошираётган S7 Airlines самолёти белгиланган аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси 50 м) туфайли маҳаллий вақт билан соат 23:27 да Наманган аэропортидаги муқобил аэродромга қўнди. Авиакомпания қарорига кўра, 177 нафар йўловчи Фарғонага ер усти транспорти орқали етказилади.
Бироқ соат 00:10 дан бошлаб Наманган аэропортини ҳам қуюқ туман қоплаган – кўриш масофаси 600 м. гача пасайган. Самолётларни қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Самарқанд халқаро аэропортида ҳам қалин туман – кўриш масофаси 50 м. бўлгани учун самолётларни қабул қилиш вақтинча чекланган.
Агар ноқулай об-ҳаво шароити сақланиб қолса, рейслар республиканинг бошқа яқин аэропортларига йўналтирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг