Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг савдоси билан шуғулланган шахслар фош этилди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Қалбаки акциз маркали алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатлари Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида фош этилди. Бу ҳақда Департаментининг матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қувасой шаҳри, Қумқўрғон ва Боғот тумани бўлимлари ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлар натижасида қатор тадбиркорлик субъектларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, «Ш.И.» ва «С.А.» масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда «Р.Х.» оилавий корхонасига қарашли савдо нуқталаридан турли номдаги жами 1 851 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари аниқланди. Барча ноқонуний товарлар ашёвий далил сифатида олинди ва ҳозирда махсус тартибда сақланмоқда.
Қонунбузарлик ҳолатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилди. Айбдор шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг