«Қайтгаймиз бизларни йўқлаган заҳот...»
Фото: Халқ сўзи
Пойтахтимиздаги «Турон» кутубхонасида таниқли шоир ва таржимон Матназар Абдулҳаким хотирасига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда ёзувчи-шоирлар, хонандалар, ёш ижодкорлар, Матназар Абдулҳаким шеърияти шайдолари ва шогирдлари қатнашди. Шунингдек, интернетдаги ZOOM платформаси орқали мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан адабиёт ихлосмандлари марказий студияга боғланди.
Тадбирда таъкидланганидек, Матназар Абдулҳаким ўзбек адабиётини ўзига хос шеърлари билан бойитган ижодкордир. Шоирнинг «Тиниқ тонглар», «Фасллар қўшиғи», «Қор қўшиғи», «Ёнимдаги дарёлар», «Қорачиқдаги дунё», «Бир қучоқ гул», «Ойдинлик», «Сўнгги япроқ» каби китоблари халқимиз қалбидан чуқур ўрин эгаллаган.
— Ижодкорнинг «Дарсдан сўнг» шеърини ўқимаган-билмаган киши кам топилади, — дейди шоир ва таржимон Шуҳрат Маткарим. — Унинг Шайх Нажмиддин Кубро, Шайх Маждиддин Бағдодий, Паҳлавон Маҳмуд, Мирзо Бедил каби улуғ шоирлардан қилган таржималари халқимиз тилида ҳикматларга айланиб кетган.
Тадбирда ёшлар томонидан шоир шеърлари ўқилди. Шогирдлар ва замондош ижодкорлар илиқ хотираларини сўзлаб беришди. Матназар Абдулҳаким ижодини кенгроқ ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича фикрлар билдирилди. Қатнашчиларга Матназар Абдулҳаким китоблари совға қилинди.
Шоир бугунги кунларни башорат қилгандай:
Бизлар ўлмагаймиз. Сизларнинг ёдлов
Жон бахш этар ҳатто марҳум жонларга.
Қайтгаймиз бизларни йўқлаган заҳот,
Тирилиб муборак хонадонларга,
деб ёзган эди. Мазкур хотира кечаси ижодкор мудом кўнгилларда яшаётганини яна бир бор намоён этди.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг