Қайси ҳудудларнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти энг тез ўсмоқда?
2025 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 1 849,7 трлн сўмни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 7,7 фоизга ўсган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ҳудудлар кесимида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми қуйидагича тақсимланган:
- Тошкент шаҳри — 367 222,3 млрд сўм (+11,3 фоиз);
- Тошкент вилояти — 180 177,4 млрд сўм (+7,2 фоиз);
- Навоий вилояти — 167 964,6 млрд сўм (+7,7 фоиз);
- Самарқанд вилояти — 121 489,5 млрд сўм (+8,0 фоиз);
- Фарғона вилояти — 111 305,3 млрд сўм (+8,1 фоиз);
- Андижон вилояти — 107 717,6 млрд сўм (+6,8 фоиз);
- Қашқадарё вилояти — 98 783,4 млрд сўм (+6,8 фоиз);
- Бухоро вилояти — 86 608,1 млрд сўм (+7,2 фоиз);
- Наманган вилояти — 85 419,0 млрд сўм (+8,2 фоиз);
- Сурхондарё вилояти — 66 186,5 млрд сўм (+6,6 фоиз);
- Хоразм вилояти — 62 987,5 млрд сўм (+7,9 фоиз);
- Қорақалпоғистон Республикаси — 54 076,9 млрд сўм (+7,2 фоиз);
- Жиззах вилояти — 52 956,7 млрд сўм (+8,2 фоиз);
- Сирдарё вилояти — 35 794,4 млрд сўм (+9,8 фоиз).
Йил давомида иқтисодий ўсиш бўйича ТОП-3 ҳудудлар рўйхатида Тошкент шаҳри 11,3 фоиз билан биринчи ўриндан, Сирдарё вилояти эса 9,8 фоиз кўтарилиш билан иккинчи поғонадан, шунингдек, Наманган вилояти ва Жиззах вилояти 8,2 фоиз ўсиш билан кучли учликдан ўрин эгаллаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг