Путин Лукашенкодан картошка сўради: Россияда картошка танқислиги кучаймоқда

15:30 29 Май 2025 Дунё
638 0

Россияда картошка етишмовчилиги тобора яққоллашиб бормоқда. Президент Владимир Путиннинг айтишича, ўтган йили ҳосил етарли даражада эмас эди ва мавжуд захиралар ҳам деярли тугаган. У мамлакатдаги вазиятни очиқ тан олди. Беларусь эса бу йилги барча картошкасини Москвага етказиб берган.

Йил бошидан бери Россияда картошка нархлари 52 фоизга ошган. Йиғим-терим миқдори 12 фоизга камайган. Беларусдан картошка импорти ҳозирги шароитда етарли таъсир кўрсатмаяпти. Бундан ташқари, россиялик фермерлар 2023 йилдаги мўл ҳосил ортидан нархлар пасайгани учун картошка майдонларини қисқартиришга мажбур бўлишган.

Вазият оғирлашгани сабабли, Владимир Путин Беларусь президенти Александр Лукашенко билан қўнғироқ қилиб, картошка етказиб беришни кўпайтириш масаласини муҳокама қилди. Бироқ Лукашенко маълум қилишича, Беларусдан юбориладиган маҳсулот захиралари аллақачон тугаган. Бу эса Беларуcнинг ўзида ҳам нархлар кўтарилишига олиб келди.

Минск ҳукумати ички бозордаги босимни юмшатиш учун 2021 йилдан бери амал қилиб келаётган Европа Иттифоқидан сабзавот ва меваларни олиб кириш тақиқини бекор қилишга мажбур бўлди.

«Биз рус биродарларимизни ёлғиз қўймаслигимиз керак. Картошкани қандай етиштиришни биламиз. Бу хайрия эмас, бу фойда келтиради», — деган Лукашенко.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер