Прокуратура тизимида сунъий интеллект имкониятлари жорий қилинади
Фото: Бош прокуратура
Бугун, 11 октябрь куни Бош прокуратурада «Сунъий интеллект имкониятларини прокуратура тизимига жорий қилиш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Билдирилишича, тадбирда Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раиси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, «AIM Laboratory» МЧЖ раҳбари Хикматилла Убайдуллаев, «XCDM» МЧЖ раҳбари Самандар Турсуналиев, техноблогер Садулла Абдуллаевлар иштирок этиб, бугунги мавзу юзасидан нутқ сўзлади.
Сўзга чиққанлар сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва уларни мамлакатимизда кенг қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ўз фикр ва маълумотларни, тушунтиришларни бериб ўтишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг