Президент яна бир халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида қарор имзолади
Фото: Президент матбуот хизмати
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори [ПҚ-442-сон, 17.12.2024 й.] қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистонга метрология соҳасида техник кўмак кўрсатиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди. Мазкур битим 2024 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидаларини амалга ошириш устидан назоратни таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг